Salatlar

Бодринг салати
Тайёрланиши: Уртача калинликдаги бодрингни олиб сомонча (ошга туграладиган сабзидан салгина калинрок) шаклда тугралади ва устига сомонча (бодрингдан салгина ингичкарок) килиб коврилган гушт ва коврилган картошка солинади (картошка хам бодринг сингари) ва устидан сабзи чимчи хам солинади таъбга кура туз озгина мурч калампир ва салатга кизгиш ранг берувчи салат рангидан озгина солиниб бир оз уксус хам солинадида яхшилаб катта вилка ёрдамида эхтиёткорона аралаштирилади. Ликобчаларга солиб устидан тугралган шивит кукатидан сепиб дастурхонга тортилади.


Мексика салати

126.jpg

Керакли маҳсулотлар:
Помидор – 3 дона.
Қовурилган товуқ гўшти – 200 гр.
Пишган гуруч – 100 гр.
Консерваланган ловия – 100 гр.
Консерваланган жўхори – 100 гр.
Кўкатлар.
Майонез – 250 гр.

Тайёрланиши:
Товуқ гўшти тўртбурчак, помидор эса ўртача ҳажмдаги бўлакларга бўлинади ва кўкатлар майда тўғралиб, тайёрлаб олинган маҳсулотлар аралаштирилади. Сўнг гуруч, ловия, маккажўхори, туз қўшилади. Тайёр бўлган салат ликопга солинади ва майонез билан безак берилади. Ёқимли иштаҳа!


Витамигларга бой салатлар

salat_1.jpg

Керакли маҳсулотлар:
Бодринг – 2 дона.
Олма - 2 дона.
Сабзи – 2 дона.
Помидор – 1 дона.
Лимон шарбати- 1 чой қошиқ.
Салат барглари- 100 гр.
Туз ва шакар – таъбга кўра.
Сметана – ярим стакан.
Кўкатлар.
Тайёрланиши:
Бодринг, олма ва сабзи сомонча шаклида тўғралади. Салат барглари 3-4 бўлакка ажратилади. Сметана ва лимон шарбати аралаштирилади. Барча тайёрлаб олинган маҳсулотлар, шунингдек, сметанали қоришма, туз, шакар аралаштирилади. Салатни дастурхонга тортишдан аввал помидор бўлаклари ҳамда кўкатлар билан безатиш мумкин.


Тикочу салати
Керакли махсулотлар
4 дона кайнатиб пиширилган тухум, 200 гр колбаса, 200 гр майонез, 1 бог кук пиёз, табга кура туз.
Тайёрланиши
Хамма махсулотларни катта турт бурчак шаклида тугралади ва майонез билан аралаштирилиб безатилади ва дастурхонга тортилади.


Буфтон салати
Керакли махсулотлар
1 банка концерваланган маккажухори 200 гр кайнатилган сабзи 4 дона кайнатилган тухум 300 гр гушт ёки колбаса 100 гр майонез ва бир чимдим туз.
Тайёрланиши
Хамма масалликлар катта паррак шаклида тугралади туз ва майонез кушиб аралаштирилади.ва безатилади.


Зижон салати
Керакли массаликлар
1 кг жигар, 4 дона ок пиёз, 200 гр ок мой, 4 дона сабзи, 1 бог кук пиёз, 1 чой кошик уксус, 1 чой кошик туз.
Тайёрланиши
Жигар туртбурчак ёки сомонча шаклида тугралади пиёз паррак шаклида тугралади сабзини майда туртбурчак шаклида туграймиз. Кизиб турган ёгда аввал сабзини алохида ковуриб оламиз кейин пиёзни ковуриб оламиз ва жигарни хам алохида ковуриб оламиз.хамма коврилган махсулотларни идишга солиб устидан 1 бог кук пиёзни майда туграб устидан уксус ва туз солиб аралаштирамиз, ва тарелкаларга солиб устини ок пиёз билан безатамиз. Ва дастурхонга тортамиз.
Ёкимли иштаха

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License