Tortlar

Бок марг торти

botli-tort1.jpg

Керакли маҳсулотлар:
Тухум хамир учун – 3 дона, крем учун – 2 дона.
Шакар хамир учун – 1,5 стакан, крем учун – 0,5 стакан.
Сметана – 3 стакан.
Ун – 3 стакан.
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ.
Бот ( мак) – 1 стакан.
Майдаланган ёнғоқ – 1 стакан.
Кофе дамламаси – 1 ош қошиқ.
Сариёғ – 300 гр.
Сут – 0,5 стакан.
Апелсин пўстининг қириндиси (цедра апелсина) – 2 чой қошиқ.
Тозаланган бодом мағзи – 3 ош қошиқ.
Тайёрланиши:
Шакар ва тухум обдон аралаштирилади ва сметана, истеъмол содаси, ун қўшилиб, хамир қорилади. Тайёр хамир 3 қисмга ажратилади. Биринчи бўлагига – бот, иккинчисига – ёнғоқлар ва учинчисига кофе дамламаси қўшилади. Хар бир хамир сариёғ суртилган қолипларга солиниб, 210 даража иссиқликда 15–20 дақиқа давомида пиширилади. Сўнг пишган кулчалар совитилади. Крем тайёрлаш учун буғ (водяная баня)да шакар ҳамда тухум обдон аралаштирилади ва асталик билан илиқ сут, апелсин пўстининг қириндиси қўшилиб, қуюқлашгунга қадар аралаштиришда давом этилади. Ва ниҳоят, буғдан олинган крем совитилиб, сариёғ, майда тўғралган бодом мағзи бириктирилади. Кулчалар орасига крем суртилиб, кетма–кет жойланади. Тортнинг юзаси ҳамда ёнларига крем суртилгач, бутун бодом мағизлари билан безатилади.


Gilosli tort

132.jpg

Керакли маҳсулотлар:
Гилос - 500 гр.
Ун - 4 ош қошиқ.
Шакар - 8 ош қошиқ.
Тухум - 3 дона.
Сут - 2 стакан.
Туз.
Шакар упаси.
Тайёрланиши:
Гилослар данагидан ажратиб олинган бўлиши лозим. Ун, туз ва шакар аралаштирилади. Бир дона тухум оқи ажратиб олиниб, обдон аралаштирилган ҳолда кўпиртма ҳосил қилинади. Қолган тухумлар, унли аралашма, сут аралаштирилиб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир 10-15 дақиқа давомида тиндирилади. Сўнг тухум оқининг қўпиртмаси асталик билан хамирга бириктирилади. Ёғланган қолипга аввал тозаланган гилос, кейин хамир қуйилиб, 45 дақиқа давомида 200 даража иссиқликда пиширилади. Пишган пай ликопга тўнтарилади ва устига шакар упаси сепилади.


vaflili-tort1.jpg

Вафлили торт
Керакли масаллиқлар: 4-5 дона тайёр вафли қатламлари, 100 гр мусаллас(вино); 140 гр сариёғ; 140 гр шакар упаси; 1 дона тухум сариғи; 20 гр какао кукуни; 180 гр янчилган ёнғоқ;
Ичига: 100 гр шакар упаси; 100 гр сув; 1 ош қошиқ какао; 50 гр сариёғ.
Сариёғ шакар ва тухум сариғини яхшилаб кўпиртиринг. Сўнгра какао кукуни ва эзилган ёнғоқ солиб, кўпиртиришда давом этинг. Ҳосил бўлган аралашмани вафли қатламлари устига суртинг (фақат аввал вафлилар устига мусаллас сепишни унутманг). Энди вафли доираларини устма-уст тахлаб, устидан патнис бостирасиз. Эртаси куни вафли устига глазур суртиб уни торт ҳолига келтирасиз.
Глазур учун:
озроқ миқдордаги сувга шакар солиб қайнатинг ва аралаштириб турган ҳолда ичига какао ҳамда сариёғ қўшинг.
Глазур совигач у билан торт устини безатиб чиқасиз


Ёнгокли ва магизли Пахлава
Керакли махсулотлар
1 порция учун
500 гр ёнгок магзи, 500гр кичкина магиз 8 та тухум, 250 гр сариёг, 500гр ун, 750гр шакар
тайёрланиши:
500гр унга 250 гр сариёгни тёркадан утказиб солинади ва ун билан яхшилаб укаланади устига 250 гр шакар солинади 6 та тухумни сариги солиниб яхшилаб юмшок хамир холига келгунча хамир корилади ва ярим соат музлаткичда тиндирилади. Хамир тингандан кейин уни 3 та булакка буламиз ва бир булагини ухлов ёрдамида 1,1,5см калинликда ёйилиб духовка патносига куйилади ва икки томони кизаргунча пишириб олинади. Пишиб чиккан коржни секин патносдан олиб куйилади. иккинчи булак хамирни ёйиб устига 8та тухум оки билан шакар купиртилади ва суртилади уни устидан ёнгок майиз сепилади.Пишган хамир куйилиб устидан тухумнинг оки суртилади. Енгок ва майизни сэпиб чикамиз.устидан пишмаган хамирни коплаб яна устига тухум окини суртамиз.Сунг енгок ва майизни сэпамиз.Тайер булган коржни ромбик шаклида кэсиб дастурхонга тортамиз.йокимли иштаха.

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License